Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Президент совғалари" Термизга ҳам етиб келди
12:07 / 2022-12-23

Сурхондарёлик болажонлар учун туҳфа қилинадиган Янги йил совғаси вилоятдаги 3-15 ёшдаги 680 нафар оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ва боқувчиси Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз осойишталиги йўлида қурбон бўлган Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг фарзандлари ҳамда Қумқўрғон туманидаги Мурувват уйи тарбияланувчиларига берилади.

“Президент совғалари” таркибига давлатимиз раҳбарининг болаларга йўллаган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган.  

Совғалар Термиз шаҳри ва туманларида бўлиб ўтадиган "Президент арчаси" байрам тадбирларида ўз эгаларига тантанали топширилади.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири