ФОТОРЕПОРТАЖ
Эзгу анъана доирасида тайёрланган Президент совғалари жорий йилда ҳам ҳудудларга етказилмоқда. Махсус тайёрланган Президент совғалари Гулистон шаҳрига ҳам етиб борди.
Мазкур совғалар Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, “SOS” – болалар маҳаллалари”, оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болалар, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун мўлжалланган.
Билдирилишича, жами 11 минг 125 дона Президент совғаси шакллантирилиб, улар таркибига болаларнинг таълим олиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказишига хизмат қилувчи 24 номдаги ўқув қуроллари, шунингдек, болажонлар севиб истеъмол қиладиган 34 номдаги ширинликлар киритилган. Айни пайтда Президент совғалари белгиланган манзиллар бўйича босқичма-босқич жойларга тарқатилмоқда.
[gallery-26863]
Ушбу хайрли ташаббус болалар қалбида Янги йил байрамига хос қувонч ва шодиёналикни ошириш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва орзуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xHIAdT9WE9A" title="Prezident sovg‘alari Gulistonga yetib bordi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат, видео), ЎзА