Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент совғалари Бухорога етиб келди
14:57 / 2025-12-24

Президентимизнинг ғамхўрлиги ва эътиборининг ёрқин намунаси бўлган Президент совғалари Бухоро вилоятига етиб келди. Ҳар йили минглаб болаларга қувонч улашиб келаётган ушбу анъана сабаб “Президент арчаси” тантаналари болажонлар учун энг севимли байрамлардан бирига айланган.

Жорий йилда ҳам Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, “SOS – болалар маҳаллалари”, Гўдаклар уйи ҳамда оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, маҳаллаларда яшовчи етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун мўлжалланган совғалар болажонларга қувонч улашади.

Мазкур совғалар 24 турдаги ўқув қуроллари ва 34 хил ширинликлардан иборат бўлиб, жами 632 донани ташкил этади.  Жорий йилнинг 25 декабрь куни вилоятда болажонларга унутилмас, беғубор таассуротлар улашувчи “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтади. Ушбу тантанада 610 нафар бола Президент совғаларига эга бўлиши режалаштирилган. 

“Президент арчаси” тадбири болаларга янги йил арафасида қувонч, меҳр улашиб, давлатимиз томонидан ҳар бир фарзанд тақдирига бўлган юксак ғамхўрликнинг яна бир бор амалий ифодасига айланади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.