English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент совғалари” Бухорода
09:14 / 2023-08-16

Бухорога янги ўқув йилида 1-синфга қадам қўяётган болажонларга аталган “Президент совғалари” етказилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Янги 2023 - 2024 ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Анъанага кўра, 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғалари” айни пайтда Бухоро вилоятининг барча ҳудудлари сари йўл олди. 

12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфел, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғични ўз ичига олган совғалар янги ўқув йили бошлангунига қадар босқичма-босқич барча мактабларга етказилади. Ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади. 

Маълумот учун, 2023 - 2024 ўқув йилида 38 минг 297 нафар ўқувчилар Бухоро вилояти мактабларининг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган. 

Зариф Комилов, ЎзА