Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент совғалари болажонлар қувончига қувонч бағишлади
12:36 / 2021-01-01

Жиззах шаҳридаги 29-“Меҳрибонлик уйи”да “Президент арчаси” тантанаси ўтказилди.

Байрам тантанасида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этилган “Президент совғалари” 68 нафар болажонга олам-олам қувонч бахш этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Солиев болаларни Янги йил байрами билан табриклаб, уларга Президент совғаларини топширди.

– Бу йилги Янги йил байрамида ҳар йилгидан кўпроқ қувондим, – дейди 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Шуҳрат Абдуалимов. – Чунки, совға бу йил ҳар йилгидан ҳам катта ва нарсалари жуда кўп экан. Совға қопчасида турли ширинликлардан ташқари 6 хил ўқув қуроллари, айниқса мен орзу қилиб юрган шахмат ҳам борлигидан жуда қувондим. Бу ҳаётимда олган энг яхши совғам бўлди. Байрам томошалари, арча атрофида ўйинлар жуда ёқди. Ҳамма дўстларим номидан Президентимизга раҳмат дейман.

Эртакмонанд безатилган 29-“Меҳрибонлик уйи”да вилоят санъаткорлари, қўғирчоқ театри артистлари ҳамда болажонларнинг тайёрлаган концерт намойиш этиб, томошалар кўрсатишди. Болалар Янги йил арчаси атрофида Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонлари билан бирга рақсга тушиб, байрамни катта хурсандлик билан ўтказди.

Вилоятнинг бош байрамида иштирокчилар туйган қувонч ва миннатдорлик ҳисси барча туманларга, маҳаллаларга, қишлоқларга, оилаларга, минглаб юртдошларимизнинг қалбига етиб бормоқда.

Вилоятнинг барча шаҳар ва қишлоқларида Янги йил байрами алоҳида катта тайёргарлик билан ҳар йилгидандан-да жозибали ўтаётир. Янги йил байрамини ўтказиш бўйича мутасадди идоралар ва ҳомий ташкилотлар масъулларидан, бадиий жамоалардан тузилган махсус гуруҳ Қорбобо ва Қорқиз ҳамроҳлигида совғалар билан мактаб интернатларда, болалар шифохоналарида, болалар санаторияларида Янги йил байрамларида иштирок этиб, Президент номидан совғалар бермоқда.

 

Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА