Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
16:01 / 2022-12-27

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.

Етакчилар жорий йилги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2023 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар.  Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Бугун, 27 декабрь куни Президентимиз МДҲ давлатлари раҳбарлари билан биргаликда Санкт-Петербургдаги Давлат рус музейига ташриф буюрди. Бу ерда меҳмонлар музей тўпламидаги экспонатлар ва санъат асарлари билан танишди ҳамда норасмий учрашув ўтказди.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг амалий ташрифи якунланди, у “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди.