Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда
17:07 / 2025-11-25

–Ўзида кўп минг йиллик тарих ва қадриятларни мужассам этган, замонавий меъморчилик анъаналари асосида кундан-кунга чирой очиб бораётган бу улуғ замин дунё цивилизациясида ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда, - деди Президентимиз.

Хусусан, “Боқий шаҳар” мажмуаси барпо этилгани, 40 дан зиёд муқаддас зиёратгоҳлар обод бўлгани, “Самарқанд” халқаро аэропорти янгидан қурилгани, ўнлаб халқаро бренд меҳмонхоналар иш бошлагани вилоят туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқди.   

Самарқанд сўнгги йилларда сиёсий, иқтисодий, туризм ва бизнес марказига, кўплаб йирик халқаро тадбирлар, форум ва анжуманлар учун мулоқот майдонига айланди.  

 Шу йилни ўзида бу ерда 40 дан ортиқ нуфузли халқаро анжуман ташкил этилгани, айниқса, яқинда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси ўтказилгани чиндан ҳам улкан воқеа бўлди.   

Умуман, туризм ва унга турдош соҳаларга 1 миллиард доллар инвестиция киритилгани учун вилоятга сайёҳлар оқими 2016 йилгидан 7 карра ўсди, туризм хизматлари экспорти 600 миллион долларга етди.   

ЎзА