Тошкентда давом этаётган Ислом тараққиёт банкининг 46-йиллик йиғилиши қатор халқаро экспертлар иштирокида ўтказилмоқда.
Тадбир доирасида Судан молия вазири Жибрил Иброҳим ўз фикрларини баён этди:
– Тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдираман. Тўғрисини айтсам, ушбу анжуман аъзо давлатлар учун муҳим эди. Пандемия даврида юзага келган инқироз айрим соҳаларга жиддий таъсир кўрсатди. Шу боис иқтисодиётни тиклаш устувор вазифа бўлиб турибди.
Мазкур сессиялар орқали янгидан-янги йўллар очилади, ўзаро муносабатларимиз янада мустаҳкамланади.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбирда нутқ сўзладилар. ўшанда минтақалараро салоҳият юқори эканини яна бир бор тушуниб етдим. Айтмоқчиманки, Президентингиз ўз нутқида илгари сурган қатор ташаббуслар ривожланаётган давлатлар иқтисодиётини тиклашда муҳим ўрин тутади.
Йиғилишда илгари сурилган тақлифларни халқаро экспертлар билан атрофлича муҳокама қилдик. Уларнинг кўпчилиги долзарб бўлиб, бир овоздан маъқулланди ва тезроқ ҳаётга татбиқ этилиши керак.
Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди, ЎзА