Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент сайлови жараёнларини қандай ёритиш керак
18:23 / 2021-08-13

Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, аҳолининг сайлов жараёнлари билан ўз вақтида хабардор қилиб бориш, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асадбек Ходжаев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Президент сайловини ўтказиш бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларидан тузилган Ишчи гуруҳ аъзолари, туман, шаҳар ҳокимликлари матбуот хизматлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик ва фуқаролик жамиятининг шаклланишида демократик, халқаро меъёр ва талаблар асосида ўтказиладиган Президент сайловининг аҳамияти, Президент сайлови тизими ва жараёнини демократлаштириш, такомиллаштириш, сайловларга оид халқаро меъёрларни жорий этиш борасида қонунлар доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганлиги таъкидланди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг шаффоф, адолатли, белгиланган қонун ва тартиблар доирасида ўтишида оммавий ахборот воситаларининг роли ниҳоятда катта, – дейди Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асадбек Ходжаев. 

[gallery-3395]

– ОАВ сайловнинг ҳар бир жараёнини тезкор, холис ёритиб боришга алоҳида эътибор қаратиш, ёритиш жараёнида эса биринчи навбатда қонунчиликда белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш муҳимдир.

Йиғилишда Президент сайловининг ҳар бир жараёни хусусан, округ, участка сайлов комиссиялари фаолияти, Президентликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари билан ўтказиладиган учрашувларни, сайловга таёргарлик ва ўтказилиши билан боғлиқ жараёнлар, шунингдек, сиёсий партияларнинг тарғибот тадбирларини ёритишда уларга тенг имкониятлар яратиш, аҳолининг сайлов қонунчилиги борасидаги билим ва тушунчаларини бойитиш, умуман, Президент сайлови билан боғлиқ бошқа барча жараёнларни ёртишда оммавий ахборот воситалари олдида турган муҳим вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, сайлов жараёнларини ёритиш бўйича ҳудудий медиа-режа ишлаб чиқиш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ(сурат), ЎзА