French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
11:30 / 2024-10-12

Зомин тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида Президентимизнинг жорий йил 7 сентябрдаги “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан Япония тажрибаси асосида тумандаги тадбиркорлик субъектларини ўқитиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарда 30 дан ортиқ маҳаллий тадбиркор билан бирга тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди.

Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази раҳбари Н.Ҳамроқулов дастлаб Президентимиз қарорининг мазмун ва моҳияти ҳақида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берди, ушбу ҳужжатда белгиланган топшириқлар ҳамда Япония давлати тажрибаси асосида тадбиркорларга кўникмалар бериш ва ўқитиш дастури бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида бир қатор керакли тавсия ва маслаҳатларини билдирди.

Президент қарорига кўра, битта лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитлар, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан ажратилиши таъкидланган.

Шунингдек, гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш, микрокредит берувчилар томонидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш ҳам қайд этиб ўтилган.

Бу  ўзининг кичик бизнесини ривожлантириш мақсадида бўлган тардбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ҳамюртларимиз учун жуда ҳам катта имкониятлар эшиклари очилганидан далолат беради.

Ўқув-семинарда Савдо-саноат палатаси Зомин тумани бўлими бошлиғи Д.Жўраев ҳам аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишни янада жадаллаштириш, тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни таъминлаш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, бизнесни ривожлантириш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Иштирокчилар Президентимизнинг мазкур қарори юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари