Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори: Сирдарёда 500 гектар майдонда “ижтимоий иссиқхона” ташкил этилади. Унда кимлар ишлаши мумкин?
21:18 / 2023-04-12

Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори фойдаланилмай бўш турган дала четлари ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари атрофларидаги қишлоқ хўжалиги экинлари ер майдонларида маҳсулотларни етиштириш учун дастуриламал вазифасини ўтайди.

Мазкур ҳужжатда қайд этилишича, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023-2025 йилларда Сирдарё вилоятида фойдаланилмай бўш турган дала четлари, коллектор-дренажлар атрофларидаги 500 гектар майдонда ихчам “ижтимоий иссиқхона”ни ташкил қилади.  

Унда  “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тайёр ҳолда 2,5 сотихдан ажратилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “ижтимоий иссиқхона” лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш учун халқаро молия институтларидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ресурсларини жалб қилади.

ЎзА