French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори мазмуни кенг тарғиб этилмоқда
14:15 / 2025-05-22

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори экологияни муҳофаза қилиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим ҳаётий ҳужжатлардан бири бўлди.

Айни кунларда юртдошларимизниг экологик маданиятини оширишга қаратилган ушбу қарор мазмунини кенг тарғиб-ташвиқ этишга қаратилган тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.   

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент Фармацевтика институтида ташкил этилган ёшлар билан очиқ мулоқот ҳам айнан шу мақсадга қаратилди.   

Мулоқотда Экопартия Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати С.Файзиева ҳамда депутатлар Ш.Умархўжаева, Б.Болтаевалар ушбу қарорда белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида йиғилганларга батафсил тушунчалар берди. Шунингдек, юртимизда экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилаётганига тўхталиб ўтди.   

Қайд этилганидек, бугунги кунда долзарблашиб бораётган экологик муаммоларга қарши курашишда, энг аввало, аҳоли вакилларида экологик маданиятни шакллантириш ва янада юксалтириш лозим. Айниқса, аҳолининг катта қисми бўлган ёшлар орасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва улар орқали оилаларнинг, катталарнинг ҳам экомаданиятини ошириш долзарб ўрин тутади.   

Қарор асосида тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш Концепцияси айни вақтида қабул қилинган дастуриламал ҳужжат эканлиги алоҳида эътироф этилди. Эндиликда мазкур ҳужжат мазмунини кенг аҳоли вакилларига етказиш ва амалда ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва вазифаси эканлиги таъкидланди.   

Ўз навбатида, талаба ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволларига жавоблар олди.   

Муҳтарама Комилова, ЎзА