Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори ижроси доирасидаги ишлар ўрганилди
12:02 / 2026-03-06

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Бу борада Президентимизнинг шу йил 5 январь куни қабул қилинган “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори алоҳида аҳамиятга эга.

Қарорда ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг асл омилларини илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиш орқали уларнинг барвақт олдини олиш бўйича янги ишлаш механизмларини белгилаш каби бир қатор вазифалар белгиланган.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Президентимизнинг мазкур қарори ижросини ўрганди.

Депутатлар дастлаб туман штаби фаолияти билан танишиб, амалга оширилаётган ишлар, аниқланган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чораларни муҳокама қилди.

Шунингдек, илгари “қизил” тоифага киритилган “Муҳандислар”, “Абдулла Қаҳҳор” маҳалла фуқаролар йиғинларида жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса, аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан учрашилиб, ёшлар ўртасида содир этилган жиноят сабаблари ўрганилди.  

Депутатлар тумандаги кичик саноат зонасида ҳам бўлиб, тадбиркорлар учун яратилган хавфсиз шарт-шароитлар, ҳудудни камералаштириш бўйича қилинган ишлар билан танишди.

Шунингдек, қўмита аъзолари Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасида ҳам бўлиб, йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилиш амалиётини ўрганди. Терговчилар гуруҳи билан мулоқот чоғида жиноятларни аниқлаш, уларни яшириш ҳолатларининг олдини олиш, жиноят ишини қўзғатишни ноқонуний рад этиш каби масалалар атрофлича таҳлил қилинди.

Депутатлар жиноят қонунчилигини қўллаш амалиётида учраётган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқди. Хусусан, вояга етмаганлар томонидан бошқариш ҳуқуқисиз транспорт воситаларини бошқариш ёки ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича жазо муқаррарлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

М.Комилова, ЎзА