Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори ижроси амалда ва назоратда
16:43 / 2023-01-28

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасида журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда босма ва электрон нашрларнинг ўрни масаласи муҳокама этилди.

Анжуман аввалида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Фурқат Жабборов  мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти ҳамда уни оммага етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни хусусида атрофлича ахборот берди.  

Қайд этиш жоиз, қарор билан ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланиб, ҳар бир ходим ушбу кодексда белгиланган қоида ва талабларга амал қилиши, бу ўз навбатида хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш билан бирга хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони экани таъкидланди. Шунингдек, тадбир давомида, ички ишлар органларига қабул, ички ишлар органларида кадрлар салоҳияти даражасини ошириш чоралари хусусида ҳам сўз борди.  

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорига мувофиқ тасдиқланган кодексга кўра, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексига асосан – ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиши, хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиши ва жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш таъкидланган, – дейди Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Фурқат Жабборов. – Ушбу ҳужжатда тизим вакилларининг хизмат фаолияти жараёнида содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлари, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик аниқ ва лўнда қилиб белгилаб қўйилган.  

Бундан ташқари, кодексдаги қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун ҳам асос бўлишитаъкидланди.  

– Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини яратиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг шаҳар туман бўлимларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган, соҳа фахрийлари ва журналистлардан иборат жамоатчилик кенгаши тузилиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари кенг оммага маълум қилинади, – дейди вилоят ИИБ Ахборот хизмати гуруҳи етакчи мутахассиси, лейтинант Бахтиёр Тоғаев. – Ушбу тузиладиган жамоатчилик кенгаши аъзолари – ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади. Соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш, ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўради. Ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилади.  

Жонли мулоқот тарзида ўтган матбуот анжуманида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.  

А.ҚАЮМОВ, ЎзА