Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори ижрода ва назоратда
17:00 / 2024-06-15

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳрида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси  ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, сектор раҳбарлари, масъул бошқармалар бошлиқлари ҳам қатнашди. Жараёнда 60 нафарга яқин тадбиркорлар ўз муаммолари билан мурожаат қилди. Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.    

Маълумки, бугунги кунда ҳудудда тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида махсус штаб фаолияти йўлга қўйилган. Улар томонидан мунтазам равишда соҳага доир маълумотлар мониторинг қилиб бориляпти.  

Президентимизнинг жорий йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.  

Очиқ мулоқотда кредит маблағлари олиш, солиқ, ер-кадастр, коммунал, божхона ва шу каби кўплаб йўналишларда билдирилган мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқилди. Уларнинг айримлари жойида ҳал қилинди. Ижроси бироз чўзиладиган масалалар юзасидан мутахассисларга топшириқлар берилди.

А. Мусаев, ЎзА.