Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори ижрода ва назоратда
16:43 / 2023-07-29

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини Амир Темур кўчасидаги ҳовли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг томорқасига оқова сув етказиб берилган бўлса, “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини “Олтин Водий” кўчасидаги хонадонлар тоза ичимлик суви таъминланди.

Давлатимиз раҳбари куни кеча Фарғона вилоятига ташрифи давомида ҳудудда аҳоли фаравонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар кўнгилдагидек олиб борилмаётгани тўғрисида куйиниб гапирди. “Олдимизда ҳали етти йил бор, бу ишларни эртага ёки кейинги йилдан бошлаймиз”, деган вазир, ҳоким ёки сектор раҳбарлари қаттиқ адашади. Чунки, одамларимиз, хусусан Фарғона аҳли сайловолди дастурларида кўтарилган ҳар бир ташаббус бўйича биздан аниқ натижаларни бугундан кутяпти. Бундан буён ҳудудларга борганимда ҳокимлар ҳам, вазирлар ҳам янги қурилган объектларни кўрсатиш билан қутулмайди. Энди ҳудудларни ривожлантириш бўйича муаммоларни очиқ-ойдин гаплашамиз. Бу борада сўров қаттиқ бўлади, масалани ичига кирмаган раҳбарлар шу жойнинг ўзида ишдан олинади”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президентликка номзод сифатида жиззахлик сайловчилар билан учрашувга келган Шавкат Мирзиёев сайлов олди дастурида Жиззах вилояти аҳолиси 2030 йилга қадар тоза ичимлик суви билан 90 фоизга таъминланишини айтган эди.

Сайловолди дастури ижроси ҳамда Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022 – 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2023 йил 2 майдаги “2023 – 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорлари ижроси доирасида Жиззах вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жумладан, Мирзачўл туманида маҳаллаларни обод қилиш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган вазифалар бўйича қўшимча таклифлар “Йўл харита”сида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни кунда туманнинг “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Амир Темур кўчасининг 800 метр масофасига бетон ариқлар ётқизилиб, бунинг натижасида 70 ҳовли уй томорқалари оқова сув  билан таъминланади. Бажарилаётган бундай хайрли ишлардан аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишга кенг йўл очиб берилади. Ўзини ўзи банд қилиш, оила бюджетини юксалтириш учун муайян даромад манбаи яратилади.

Тумандаги “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини “Олтин Водий” кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли эса анчадан буён тоза ичимлик суви таъминотидан азият чекар эди. Ушбу ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3,7 километр марказий, 2,9 километр ички ичимлик сув тармоғи 770 миллион сўм бюджет маблағлари ҳисобидан “Boburbek qurilish montaj” МЧЖ томонидан хонадонбай қилиб тортиб берилди.  

Туман маҳаллаларида амалга оширилаётган бундай ишлардан аҳоли бениҳоя мамнун.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА