Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори ижрода: шамол турбиналари ўрнатилмоқда
11:28 / 2023-07-26

Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида “Envision” компаниясининг (Хитой) биринчи 6,5 МВт қувватли турбинаси ўрнатилди. Турбина минорасининг баландлиги 100 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 84 метрни ташкил қилади. Ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 158 та ана шундай шамол турбиналари ўрнатилади.  

Мазкур электр станцияларининг илк қувватлари 2024 йилда ишга туширилади.  

Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3 миллиард 600 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1 миллиард 100 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади. Атмосферага 1 миллион 500 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.  

Лойиҳа доирасида узунлиги 260 км бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2 та 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмалари қурилади. Мазкур электр узатиш тармоқлари энергетика тизимининг шимоли-ғарбий (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) ҳамда жануби-ғарбий (Бухоро ва Навоий вилоятлари) қисмларининг боғланишини мустаҳкамлайди.  

 

Зариф Комилов, ЎзА