Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори ижрода: Ромитанда универсал скрининг йўлга қўйилди
15:34 / 2023-08-07

Бухоро вилояти Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасида янги туғилган чақалоқлар эшитиш қобилиятининг универсал скрининги йўлга қўйилди.

Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги фармонида репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, перинатал марказларни зарур тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозлаш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш вазифаси белгиланган.  

Сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат оналик ва болаликни тизимли равишда муҳофаза қилиш имконини яратди. Натижада оналар ва гўдаклар ўлими камайди. Шу билан бирга олис ҳудудларда тиббий ёрдамни мақсадли йўналтириш тизимини юқори даражада ташкил этиш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини ошириш, амбулатор ёрдамни янада яхшилаш, шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш, тиббий генетика ҳамда замонавий скрининг дастурларини жорий этиш талаб этилмоқда.  

Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бирига айланди.  

– Президентимизнинг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига кўра, Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасида Аудиологик скрининг асосида янги туғилган чақалоқлар текширувдан ўтказилиши йўлга қўйилди, – дейди туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Жамшид Тоҳиров. – Вилоятда ўтказилган семинарда иштирок этиб қайтган тажрибали мутахассислар томонидан ушбу амалиёт олиб борилди. Натижада чақалоқлар эшитиш қобилиятидаги нуқсонларни диагностика қилиш борасидаги профессионал билим ва кўникмаларини намоён қилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА