Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори ижрода: Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси кўмагидан аҳоли мамнун
09:50 / 2022-11-10

Сирдарёда жорий йилнинг ўтган даврида давлат тиббий суғуртаси кўмагида имтиёзли тоифага кирувчи 66 нафар фуқарода юрак коронар қон-томирлари билан боғлиқ юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди. Ушбу амалиёт Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти минтақавий филиалида Сирдарёлик эндоваскуляр хирурглар томонидан амалга оширилди.

– Харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилди, – деди Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси Дилором Эргашева. – Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижроси доирасида кўп харажат талаб этадиган, юрак қон-томир, кўз ва инсоннинг бошқа аъзолари билан боғлиқ юқори технологик жарроҳлик амалиётлари Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги бир қатор даволаш муассасаларида йўлга қўйилди. Бу эса бемор ва унинг яқинлари учун катта имконият бермоқда. Вақт ва маблағ йўқотиб пойтахтга даво излаб бориши учун ҳожат қолмади. Қолаверса, Давлат тиббий суғуртаси тизимини Сирдарёда жорий этилиши натижасида ижтимоий аҳволи оғир, имконияти йўқ фуқаролар жамғарма ёрдами билан оғир асоратли, каттагина маблағни талаб этувчи касалликлардан юқори технологик жарроҳлик амалиётлари натижасида тез ва осон, харажатсиз фориғ бўлмоқда.  

Жорий йилнинг ўтган даврида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида ҳам жамғарма кўмагида 400 га яқин фуқарода ана шундай юқори технологияли жарроҳлик амалиётини талаб этадиган жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Гулистон тиббиёт кластерининг нейротравмотология бўлимида ҳам юқори технологик жарроҳлик амалиётини талаб этиладиган чаноқ сон суягини емирилиши билан боғлиқ эндопротезлаш амалиётлари бажарилмоқда. Ушбу турдаги амалиётни Гулистон тиббиёт кластерининг нейротравматология бўлими нейротравматолог ва жарроҳлари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассислари билан устоз шогирд анъаналарини сақлаган ҳолда ўтказмоқда. Бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ҳолати эса Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси мутахассислари томонидан мониторинг қилиниб, харажатлар жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилмоқда.  

Шуҳрат Суяров,  

ЎзА.