Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори амалда: Наманганда қуёш панеллари кенг жорий этилмоқда
09:48 / 2023-08-06

Мамлакатимизда энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, қуёш панеллари ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш тежамкор ва асосийси яхши самара бермоқда. Бунда Президентимизнинг шу йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори алоҳида ўринга эга.

Наманганда мазкур қарор ижроси доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари маъмурий биноларига муқобил энергия манбалари татбиқ этилмоқда. Шу кунга қадар бошқарма биносига 40 кВт қувватдаги қуёш панели ҳамда 200 литрлик сув иситиш ускунаси ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

– Қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларидан фойдаланилганда электр ва иссиқлик энергияси текинга олинади, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармаси масъул ходими Бобомурод Холиқов. – Энг муҳими, қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилган пайтдан бошлаб ҳар ойда истеъмол қилинаётган электр энергиясини тежаш имкони яратилди. Бундай қурилма бинонинг том қисмида ўрнатилгани учун ишлаш жараёнида ҳеч қандай шовқин бўлмайди.

Дарҳақиқат, биргина, Бюро вилоят бошқармасининг маъмурий биносига қуёш панели ўрнатилгандан аввал ойига 8 280 кВт электр энергияси истеъмол қилинар эди. Ҳозирда эса кунлик истеъмолнинг 3/2 қисми, яъни 230-250 кВт миқдоридаги электр энергияси айнан қуёш панели орқали ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса ўртача ойига 5 минг 520 кВт миқдорида электр энергияси деганидир. Асосийси, ойига 4,4 миллион сўм миқдорида электр энергияси истеъмоли учун маблағ иқтисод қилинмоқда.

Қуёш панеллари ўрнатиш Мажбурий ижро бюросининг шаҳар ва туман бўлимлари маъмурий биноларига ўрнатиш изчил давом этмоқда.

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА