Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори амалда: муаммоси аниқланган 1 минг 71 та “олис” ва “оғир” тоифадаги маҳаллада электр узатиш тармоғи янгиланди
19:06 / 2023-03-06

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва асосий кўрсаткичлар” мавзуида брифинг ўтказилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти матбуот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиев мазкур ташкилот томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, акциядорлик жамияти таркибий корхоналари тасарруфидаги 35-110 кВ кучланишли 1 минг 787 та подстанциядан чиқувчи 96 минг 17 дона трансформатор пункти ва 270,3 минг километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали 390,3 минг юридик ҳамда 7,4 миллион маиший истеъмолчиларга 68 миллиард киловатт соат электр энергияси етказиб берилган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,6 фоизни ташкил этган.  

Ўтган йилда барча ишлар белгиланган режа асосида олиб борилди. Жумладан, 2022/2023 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 28 020,8 километр электр тармоқлари ва 9 минг 685 та трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бундан ташқари, 35-110 кВ қувватга эга подстанцияларда 86 дона куч трансформатори ва 377 та ўчиргич мукаммал таъмирланди.  Бунинг натижасида ҳудудларда 3,5 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқларда қарийб 3,7 миллионта аҳоли истеъмолчилари ва 210 минг тадбиркорлик субъектининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланди.  

–Жамият томонидан 2022 йил давомида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, рақамлаштириш ва зарур электр қурилмаларини маҳаллийлаштириш бўйича ҳам кенг кўламли амалий ишлар бажарилди. Бунда  Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этди.   Унга кўра, ташкилотимиз томонидан 2022 йил учун 5 та йирик инвестицион лойиҳа доирасида 84,14 миллион доллар, жумладан, “Иштихон” подстанциясидан “Горнорудная-2” подстанциясигача 110 кВли иккинчи электр узатиш тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида (НКМК дастури) 0,22 миллион доллар, Самарқанд шаҳри ташқи электр таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида 8 миллион доллар, республика бўйича 0,4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида 43,8 миллион доллар, мавжуд 35-110 кВ электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида 15,8 миллион доллар ва жамиятда янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси доирасида 13 миллион доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган, –деди Ф. Нуралиев.  

Шунингдек, брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги қарори ижроси юзасидан ишлар амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, 9 минг 259 та маҳалла хатловдан ўтказилиб, муаммо аниқланган 1 минг 71 та “олис” ва “оғир” тоифадаги маҳаллада умумий узунлиги 5 125,6 километр электр узатиш тармоғи ва 1 минг 63  трансформатор пункти янгиланган.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири