Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори амалда: Когонда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кенгаймоқда
13:58 / 2023-08-11

Маълумки, дунё бўйлаб энергия ресурсларига бўлган талаб кун сайин ошмоқда. Бундай вазиятда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш лозим. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган. Унга кўра ҳар бир ҳудудда ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича дастур ва чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Когон туманида ҳам ишлар жадал давом этмоқда. Хусусан, туманда жойлашган ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли хонадонлари ва янгидан барпо этилаётган кўп қаватли турар-жойларда қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.  

Жумладан, 54 та ижтимоий соҳа объектларида 400 кВт, 30 га яқин тадбиркорлик субъектларида 160 кВт, аҳоли хонадонларида 210 кВт ва кўп қаватли уйларда 11 кВт қуёш панеллари ўрнатилди.  

Зариф Комилов,

ЎзА