Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори амалда: энг фаол тарғиботчилар аниқланди
16:39 / 2023-04-28

Навоий шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими, Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган танловда 20 нафар туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган тарғиботчилар иштирок этди.  

– Танлов халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратини рўёбга чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилган, – дейди Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бош мутахассиси Илҳом Турсунов. – Шунингдек, танлов орқали таълим тизимидаги ислоҳотлар ва унда белгиланган вазифалардан хабардорлиги, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган билимларини мустаҳкамлаш, ўқувчи-ёшлар онгига ватанпарварлик, миллатпарварлик, бағрикенглик, ҳушёрлик ва огоҳлик каби туйғуларни сингдириш, уларни миллий урф-одатлар руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган илғор иш тажрибаларни оммалаштириш ҳам назарда тутилган.  

Ҳакамлар томонидан иштирокчилар фаолияти низомда кўрсатилган кўрсатгичлар бўйича баҳоланди. Якуний натижаларга кўра, Зарафшон шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби тарғиботчиси Гулшод Кенжабекова ҳамда Хатирчи туманидаги 84-умумтаълим мактаби тарғиботчиси Худойберди Мамадиёровлар танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

Танлов ғолиблари ва иштирокчилари ташкилотчилар томонидан “Диплом”, китоблар жамланмаси ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

Абдували Бўриев, ЎзА