Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент коррупцияга қарши “Ҳалоллик вакцинаси”ни қўллаш таклифини айтди
13:11 / 2020-01-24

Президентимиз Мурожаатномада жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлаётгани, бу ёвуз бало бўлса ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмаслиги, умуман жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмаслигини қайд этди.

Тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётганини Президент номига келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар ҳам, матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ҳам яққол кўрсатаётгани хусусида сўз борди.

Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “Ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Лекин ўша вакцинани қаердан оламиз, деган саволни ўртага ташлади Президент.

Биз билмаймизми ким порахўр эканини? Биламиз. Шундайларга “Ҳалоллик вакцинаси”ни ичиришимиз керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Шу мақсадда Мурожаатномада парламент ва Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этиш таклиф этилди.