Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент пахта-тўқимачилик кластерларига берилаётган имтиёзларга тўхталди
18:24 / 2021-10-27

Кластерларга бириктирилган 1 миллион гектар пахта майдонларида:

- тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш;

- суғоришнинг янги технологияларига ўтиш;

- ўсимликлар ҳимояси хизматлари;

- замонавий лабораториялар барпо этиш;

- фермерларни ўқитиш каби тадбирлар учун ҳар бир гектарга 1 миллион сўмдан, жами бюджетдан 1 триллион сўм молиявий грантлар ажратилади.

Иккинчидан, кластерлар томонидан ип-калавани чуқур қайта ишлашни келгуси 2 йилда ҳозирги 50 фоиздан 70 фоизга етказилади.

Шунинг учун, кластерларга пахта толасини қайта ишлаш даражасига қараб молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий этилади.

Бунда, энг аввало, матони бўяш ва аралаш мато ишлаб чиқарадиган ускуналар хариди учун корхона қувватига қараб давлат ҳисобидан молиявий грантлар ажратилади. Ушбу мақсадларда лойиҳаларни кредитлаш учун яна 150 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Бундан ташқари, бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспортини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан ставкаси 4-5 фоиздан ошмаган 100 миллион долларлик янги кредит линияси очилади.

Ип-калавадан ташқари, бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналарига 3 йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоиз қилиб белгиланади.

Шунингдек, уларга мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти ҳам берилади. Бунинг ҳисобига корхоналар ихтиёрида йилига камида 500 миллиард сўм маблағ қолади.

ЎзА