Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент Олимпиадаси”нинг илк ғолиблари аниқланди
15:27 / 2025-11-24

“Президент Олимпиадаси” спорт мусобақасида оғир атлетика йўналишида -40 кг. вазн тоифасида ўтказилган беллашувларда дастлабки медаллар ўз эгаларига топширилди.

Шиддатли кечган баҳслар якунига кўра, Навоий вилояти вакиласи Гулчеҳра Дониёрова янгича тизимдаги мусобақанинг илк ғолиби сифатида эътироф этилди. Ушбу вазн тоифасида совринли ўринлар Наманган вилояти вакиласи Зебо Иномова ва қашқадарёлик Муслима Нуруллаевага насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга медалларни спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов топширди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА