English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент Олимпиадаси”да таэквондо WT беллашувлари старт олди
10:02 / 2025-11-30

Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида оғир атлетика бўйича “Президент Олимпиадаси”да оғир атлетика бўйича баҳслар ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида 2 та вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилди.

Оғир вазнли полвонлар ўртасидаги баҳсларда, яъни –102 кг. вазн тоифасида Элбек Идиев (Бухоро), Аббосбек Ахролов (Наманган) ва Беҳзодбек Бердиев (Тошкент вилояти) шоҳсупага кўтарилган бўлса, +102 кг. вазнда Ҳасанбой Холмуратов (Тошкент вилояти), Оразбай Ҳайитов (Қорақалпоғистон Республикаси) ҳамда Отабек Жумаев (Сурхондарё) ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. 

Шу тариқа, 5 кун мобайнида давом этган оғир атлетика бўйича беллашувлар юқори савияда якунланди. Унда ғолиб ва совриндор бўлган ёш спортчилар ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.

Бугун, 30 ноябрь куни “Президент Олимпиадаси” доирасида бокс баҳслари давом эттирилса, таэквондо WT беллашувларига старт берилади. Ушбу йўналиш бўйича илк кунда йигитлар, 45 кг., 51 кг., 59 кг., 68 кг. ва 78 кг., қизлар эса 42 кг., 46 кг., 52 кг., 59 кг. ҳамда 68 кг. вазн тоифаларида мусобақа ғолиблиги учун беллашади. Эртага 1 декабрь куни йигитлар ўртасида 48 кг., 55 кг., 63 кг., 73 кг., +78 кг., қизлар орасида 44 кг., 49 кг., 55 кг., 63 кг. ва +68 кг. вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА