Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент Олимпиадаси”да дастлабки кун натижалари қандай бўлди?
09:39 / 2025-11-25

Тошкент шаҳри ва вилоятида ўтказилаётган “Президент Олимпиадаси” мусобақаларининг дастлабки кунида бадиий гимнастика, эркин кураш, оғир атлетика бўйича ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Бокс бўйича саралаш, сув спорти турлари бўйича кўргазмали дастурлар бўлиб ўтди.

Жумладан, эркин кураш бўйича ўтган беллашувларнинг –45 кг. вазнида Ҳамидбек Отаназаров (Хоразм), вазни –51 кг. бўлган полвонлар орасида Жаҳонгир Тўлқинов (Тошкент шаҳри), –60 кг.да Фахриддин Насриддинов (Тошкент шаҳри), – 71 кг.да Фаррухбек Жуманазаров (Тошкент шаҳри) ва 92 килограммдан вазни оғир бўлганлар ўртасида Асадбек Эркинжонов (Наманган) олтин медалга сазовор бўлди.  

Шунингдек, оғир атлетикачилар ўртасида Гулчеҳра Дониёрова (Навоий), Феруза Қадамбоева (Хоразм), Муниса Одилова (Қашқадарё), Баҳодир Бекпўлатов (Навоий) ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Бадиий гимнастика беллашувларида халқаро майдонда катта тажриба тўплаган спортчи Наталия Усова юқори маҳорат кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди. Севинч Мўминова ҳамда Ясмина Алимардонова эса кумуш ва бронза медали билан тақдирланди.

Бугун, 25 ноябрь куни бокс, эркин кураш ва оғир атлетика спорт турлари бўйича беллашувлар давом эттирилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА