English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент Олимпиадаси”: таэквондочилар баҳси қизғин ўтди
10:00 / 2025-12-02

Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да жойлашган “Яккакураш спорт турлари” мажмуасида “Президент Олимпиадаси” доирасида таэквондо WT спорт тури бўйича мусобақалар якунланди.

Мусобақанинг иккинчи кунида йигитлар 48 кг., 55 кг., 63 кг., 73 кг. ҳамда +78 кг., қизлар эса 44 кг., 49 кг., 55 кг., 63 кг. ва +68 кг. вазн тоифаларида баҳс олиб борди.  

Мусобақа давомида Ёсинбек Одилов (Сирдарё вилояти), Азизбек Сатторов (Тошкент шаҳри), Умарали Абдужабборов (Тошкент шаҳри), Муҳаммадамин Хожиакбаров (Тошкент шаҳри) ва  Худойназар Шодмонов (Жиззах вилояти) йигитлар орасида ғолиб бўлган бўлса, Комила Султонова (Тошкент шаҳри), Лайло Ҳасанова (Тошкент шаҳри), Мираслава Омельченко (Тошкент шаҳри), Моҳидил Ўктамжонова (Фарғона вилояти) ҳамда Ситора Асророва (Тошкент вилояти) қизлар ўртасидаги беллашувларда олтин медаль билан тақдирланди.

Бокс бўйича ташкил этилган Ўткир Норқосимов (Жиззах вилояти), Шаҳбоз Ҳусанов (Самарқанд вилояти), Нодирбек Нишонов (Тошкент вилояти), Ҳабибулла Сайназоров (Тошкент шаҳри), Бекзод Исмоилжонов (Тошкент шаҳри), Аслиддин Усубалиев (Тошкент вилояти), Асилбек Абдуқодиров (Тошкент вилояти), Дилшод Ахмаджонов (Тошкент шаҳри), Муҳаммадсиддиқ Ҳожибоев (Тошкент шаҳри), Фазлиддин Турсунов (Тошкент шаҳри), Ойбекжон Абдураҳимов (Наманган вилояти), Самандар Умаров (Қашқадарё вилояти) ва Асадбек Султонбоев (Тошкент шаҳри) каби чарм қўлқоп усталаримиз ўз вазн тоифасида тенгсиз эканини исботлади.

Бугун “Президент Олимпиадаси”да 3х3 баскетбол ва дзюдо бўйича беллашувлар ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА