Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент олимпиадаси”: таэквондо WT бўйича илк беллашувлар якунланди
09:46 / 2025-12-01

Пойтахтимизда жойлашган “Олимпия шаҳарчаси”да давом этаётган “Президент олимпиадаси” мусобақасининг навбатдаги кунида таэквондо WT бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида 10 та вазн тоифасида чемпион ва совриндорлар аниқланган бўлса, бокс йўналишида ярим финал жанглари ўтказилди.

Таэквондо WT беллашувларининг –45 кг. вазн тоифасида Исломбек Акчурин (Тошкент шаҳри) сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Искандер Мадреимов (Қорақалпоғистон Республикаси) устидан ғалаба қозонди. Шу тариқа, Исломбек олтин, Искандер эса кумуш медални қўлга киритди. Уларга ярим финалда мағлуб бўлган Умид Тожибоев (Тошкент вилояти) ва Бахтиёр Фатхуллаев (Тошкент шаҳри) бронза медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, йигитлар орасида Асадбек Самандаров (Тошкент шаҳри), Жасур Каримов (Тошкент вилояти), Омадбек Отабеков (Тошкент шаҳри), Бобурбек Тоштемиров (Тошкент шаҳри) ўз вазн тоифаларида биринчи поғонадан жой олди.

Қизлар орасида эса Мардона Ҳусниддинова (Наманган), Раббония Русланова (Қорақалпоғистон Республикаси), София Хан (Тошкент шаҳри) Жасмина Абдукаримова (Қашқадарё) ҳамда Мубина Бобосаидова (Тошкент шаҳри) каби таэквондочиларимиз олтин медалга сазовор бўлди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан мукофот пули ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА