Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Президент олимпиадаси": Медаллар жамғаришда пойтахт жамоаси ҳамон пешқадам
11:30 / 2025-11-29

Мамлакатимиз спорт ҳаётига янгича руҳ олиб кирган “Президент олимпиадаси” мусобақалари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Ватанимиз спорт шуҳратини халқаро майдонда улуғлайдиган янги спортчилар авлодини тайёрлашга қаратилган мазкур спорт ўйинларининг ортда қолган бешинчи мусобақалар кунида оғир атлетика, юнон-рум кураши ва енгил атлетика бўйича қатор дастурларда совринли ўринлар учун муросасиз беллашувлар ўтказилди.

Шиддатли курашлар натижасида бокс, оғир атлетика, енгил атлетика каби спорт турларининг 17 та дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Медаллар жамғариш борасида Тошкент шаҳри спортчи ёшлари 14 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медали билан ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Навоий ва Хоразм вилояти ёш спортчилари кейинги ўринларда бормоқда.

Хоразм вилояти вакиллари ҳисобида 5 та олтин, 3 та кумуш, 7 та бронза медаллари мавжуд. Кучли учликка якун ясаган Навоий вилояти жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза медали жамғаришга муваффақ бўлган. Шунингдек, сурхондарёлик спортчи ёшлар 4 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан етакчиларни таъқиб этмоқда.

Бугун, 29 ноябрь куни “Президент олимпиадаси” дастуридан ўрин олган 5 та спорт турида баҳслар бўлиб ўтса, улардан юнон-рум кураши, оғир атлетика, таэквондо, енгил атлетика мусобақасининг турли йўналишларида совриндорлар аниқланади. Бокс мусобақаларида эса саралаш баҳслари давом эттирилади.

“Президент олимпиадаси” 5 декабрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА