French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент олимпиадаси” илғор тажрибаларнинг аниқ тамойилларини кўрсатиб берди
11:02 / 2025-12-03

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Президент олимпиадаси” спорт мусобақалари ўтказила бошлангани энг аввало, юртимиз спорт ҳаётига мусаффолик олиб келдики, бу, нафақат инфратузилмалар, балки халқаро мусобақаларда ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар сафининг ортишига, улар ўртасида соғлом рақобат кучайишига замин яратди.

Хўш, яна бир кундан сўнг поёнига етадиган “Президент олимпиадаси” мусобақалари, унинг теграсида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар яна қайси жиҳатлари билан мамлакатимиз спортида алоҳида аҳамият касб этади?

Дарҳақиқат, чемпионларнинг янги авлодини камолга етказишга қаратилган мазкур комплекс мусобақалар энг аввало, Осиё ва Олимпия ўйинлари даражасида ташкил этилаётгани билан нафақат юртимиз, балки хорижий мамлакатларнинг спорт соҳаси мутахассислари эътиборини қозонди.

Мамлакатимизда комплекс мусобақаларни ўтказиш ва ташкил этиш маданиятини шакллантирган “Президент олимпиадаси”да ички чемпионатларда иштирок эта олмаётган, қатнашиш имконияти чекланган спортчиларнинг ҳам қамраб олиниши ортидан маҳоратлиларни селекция қилиш майдони янада кенгайди.

10 та олимпия спорт турида кечган “Президент олимпиадаси” катта ҳажмдаги комплекс мусобақаларда волонтёрлар хизматидан фойдаланиш, уларни мувофиқлаштириш ишлари илк бор синовдан ўтказилди. Бу, 2029 йили мамлакатимиз мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтагани билан аҳамиятли бўлди.

Қолаверса, маҳоратли спортчиларни тайёрлайдиган мураббийлар ўртасида соғлом рақобатни кучайтирди. Машғулотлар даражасини таҳлил этиш, илғор тажрибаларни татбиқ этиш, таҳлил қилиш шарт-шароитини яратди.

Кенг жамоатчиликнинг спортга, Олимпия спорт турларига қизиқишини янада оширган “Президент олимпиадаси” ёш спортчиларимизда Осиё ва жаҳон чемпионатлари, қитъа ва Олимпия ўйинларида вужудга келадиган психологик тўсиқларни енгиб ўтиш масаласида зарур кўникма ҳосил қилгани билан ўзига хос аҳамият касб этди.

“Президент олимпиадаси” мамлакатимиз спортида рақамлаштириш тизимидаги ишлар кўламини янада яққол кўрсатиб бердики, бу, янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаларини таъминлашга қаратилган илғор тажрибаларни жорий этишнинг аниқ тамойилларига асос бўлиши шубҳасиз.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА