Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент олимпиадаси” ғолиблари муносиб тақдирланди
17:00 / 2025-12-23

Пойтахтимизда жорий йил ўтказилган “Президент олимпиадаси” мусобақасида умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри фахрли биринчи ўринни қўлга киритган эди. Шу муносабат билан “Ренессанс” кино уйида мусобақада шоҳсупага кўтарилган Тошкент шаҳри вакиллари, шунингдек, юқори натижа қайд этган шаҳар федерация бўлимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти, шаҳар спорт бошқармаси мутасаддилари, спортчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Маросим давомида мусобақада муносиб иштирок этган 51 нафар спортчига планшет, 35 нафар мураббийга телевизор топширилди. Шунингдек, таэквондо WT, спорт курашлари, бадиий гимнастика ва 3х3 баскетбол йўналишларида янги спорт объектларини барпо этиш учун шаҳар федерация бўлимларига махсус ваучерлар тақдим этилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур тадбир доирасида Тошкент шаҳар спорт бошқармасининг йил сарҳисобига бағишланган йиғилиши ҳам ўтказилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА