“Президент олимпиадаси” баҳслари қизғин паллада
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берилганидек, пойтахтимизнинг Олимпия шаҳарчаси ҳамда Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Президент олимпиадаси” мусобақалари ўтказилмоқда.
[gallery-26414]
Беллашувларда 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган иштирокчилар спортнинг 10 та олимпия тури бўйича баҳс олиб бормоқда.
Бугун Олимпия шаҳарчасида эркин кураш ва бокс мусобақалари давом эттирилди. Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида эса оғир атлетика бўйича баҳслар қизғин паллага кирди.
Эртага бокс, аёллар кураши, оғир атлетика бўйича беллашувлар давом эттирилади.
“Президент олимпиадаси” 5 декабрга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА