“Президент Олимпиадаси”: 3x3 баскетбол бўйича баҳслар якунланди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да давом этаётган “Президент Олимпиадаси” комплекс спорт мусобақаларининг 3x3 баскетбол йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Жумладан, мусобақанинг финал баҳсида Қорақалпоғистон Республикаси қизлар жамоаси ишончли ўйин ўтказган ҳолда Фарғона вилояти жамоасини таслим этиб, биринчи ўриндан жой олган бўлса, жиззахлик баскетболчи қизлар кучли учликдан ўрин эгаллади. Йигитлар ўртасида эса Тошкент шаҳри жамоаси олтин медалга сазовор бўлди. Наманган ва Хоразм вилояти жамоалари кумуш ҳамда бронза медалига эга чиқди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мусобақанинг тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларни Ўзбекистон спорт ва транспорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат баскетбол федерацияси раҳбарияти қутлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА