Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Мурожаатномасининг мазмуни тарғиб қилинди
12:25 / 2026-01-08

Сирдарё вилоятининг Адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва халққа йўллаган Мурожаатномаси мазмунини кенг тарғиб қилиш мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар, хусусан давлат бошқарувини такомиллаштириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, давлат хизматлари ходимлари учун амалий тавсиялар тақдим этилди ва Мурожаатномада белгиланган вазифаларни жойларда самарали амалга ошириш йўллари муҳокама қилинди.

Тадбирда бошқарма ходимлари билан бирга “ЗООМ” иловаси орқали туман ва шаҳар адлия бўлимлари, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ ва Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари фаол иштирок этишди. Улар учун қонунчилик соҳасидаги янгиликлар, амалиётда қўлланиш тавсиялари ва Мурожаатноманинг ижтимоий аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Комилжон Холиқов сўзга чиқиб, Мурожаатномадаги давлат бошқарувини такомиллаштириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш масалаларига алоҳида тўхталди.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов Мурожаатномадаги устувор йўналишларнинг мазмун-моҳияти ва жойларда амалга оширилиш йўллари борасида атрофлича маълумот берди.

Тадбир иштирокчилари Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг аҳоли турмуши ва ижтимоий фаровонлик ва давлат хизматлари самарадорлигига бўлган таъсирини алоҳида таъкидлаб, уни кенг тарғиб қилишнинг аҳамиятини  қайд этишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири