Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Мурожаатномаси – таълим ва санъат соҳалари ривожининг стратегик дастури
15:20 / 2026-01-08

Янги Ўзбекистонда таълим, маданият ва санъат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилаётган бугунги янгиланишлар жараёнида соҳа мутахассислари олдига аниқ вазифалар қўйилиб, уларнинг ривожига қаратилган стратегик мақсадлар белгилаб берилмоқда.

Маълумки, шу кунларда ўлкамиздаги турли вазирлик ва идораларда, жамоат ташкилотлари ҳамда давлат бошқарувининг қуйи бўғинларида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси атрофлича муҳокама қилиниб, унинг мазмун-моҳияти чуқур ўрганилмоқда. 

Ана шундай мулоқотлардан бири кеча пойтахтимиздаги Ўзбекистон давлат хореография академиясида ҳам ўтказилди.

Тадбирда Мурожаатномада белгиланган олти асосий устувор йўналиш, йил номланиши, таълимга қаратилаётган алоҳида эътибор, сунъий интеллектдан фойдаланиш, ички ва ташқи алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, ЎзДХАнинг мазкур вазифалар ижросига қўшаётган ҳиссаси хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Давра суҳбати аввалида сўз олган филология фанлари доктори, профессор Ҳулкар Ҳамроева Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда таълим ва маънавий-маърифий соҳалар олдига қўйилган вазифалар ва уларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори, профессор Шуҳрат Тўхтасимов 26 декабрь куни бўлиб ўтган Мурожаатнома йиғинида шахсан иштирок этганини таъкидлаб, унда белгиланган вазифаларнинг долзарблиги, эришилган натижалар ҳали ислоҳотлар бошланғич босқичи экани, олдинда бунданда катта марралар борлигини қайд этди. 

– Президентимизнинг Мурожаатномаси Янги Ўзбекистон тараққиётининг навбатдаги босқичига йўналтирилган дастурий ҳужжат сифатида барчамиз учун катта аҳамиятга эга, -деди ЎзДХА ректори Ш.Тўхтасимов. – Айтиш ўринлики, Мурожаатномада таълим, маданият ва санъат соҳалари стратегик ривожланишнинг муҳим йўналишлари сифатида белгилаб берилди. Айниқса, таълим сифатини ошириш, замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу ўз навбатида, санъат ва маданият таълими билан шуғулланувчи олий таълим муассасалари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. 

Академиянинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Наргиза Алимова эса Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида камол топтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Шунингдек, учрашув давомида профессор-ўқитувчилар ва ёш мутахассислар ҳам сўзга чиқиб, Мурожаатномада белгиланган вазифалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Хусусан, таълим жараёнига инновацион усулларни жорий этиш, сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали академия нуфузини ошириш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Д.Ҳакимов, ЎзА