English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Мурожаатномаси бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди
12:45 / 2026-01-10

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида Президентимиз Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида белгиланган 2026 йилда амалга ошириладиган энг муҳим вазифалар, айниқса 6 та устувор йўналиш асосида ташкил этилди.

Тадбирни Академия бошлиғи Музаффаржон Мамасиддиқов очиб, Президент Мурожаатномасида маҳалла жамиятнинг таянч бўғини сифатида эътироф этилгани, мамлакат тараққиёти, ижтимоий барқарорлик ва инсон фаровонлиги айнан маҳалладан бошланишини қайд этди. 

Шунингдек, 2026 йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши Мурожаатноманинг ғоявий марказида инсон қадри ва жамоавий бирдамлик туришини яққол намоён этди.

Шунингдек, тадбирда иқтисодиётни технологик ва инновацион ривожланиш моделига ўтказиш орқали хавфсизлик тизимларида ҳам замонавий, олдиндан огоҳлантиришга асосланган механизмлар жорий этилиши Мурожаатномада аниқ белгилаб берилгани қайд этилди.

Тадбир якунида ушбу Мурожаатнома маҳалла фаровонлигини таъминлаш, аҳоли хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва барқарор тараққиётга эришишда муҳим дастурий ҳужжат экани яна бир бор таъкидланди. 

Иштирокчилар Мурожаатномада белгиланган вазифалар ҳам Академиянинг илмий-амалий фаолияти билан уйғун ҳолда амалга оширилиши, бу эса жамиятда хавфсиз ва барқарор муҳитни шакллантиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этди.

Гулноза Бобоева, ЎзА