Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мурожаати ва тадбиркор аёллар олдидаги янги вазифалар
15:00 / 2025-12-31

2025 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаати мамлакат тараққиётининг янги босқичини белгилаб берди. Унда иқтисодий барқарорлик, ижтимоий адолат ва инсон манфаатлари устувор йўналиш сифатида қайд этилди.

Мазкур мурожаат тадбиркор аёллар учун ҳам аниқ вазифаларни белгилаб берди. Чунки хотин-қизлар тадбиркорлиги иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликнинг муҳим омилига айланиб бормоқда. Сўнгги йилларда аёллар учун бизнес бошлаш шартлари енгиллашди, қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайди. Президент мурожаати бу сиёсат изчил давом этишини тасдиқлади.

Тадбиркор аёл - фақат бизнес эгаси эмас. У иш ўринлари яратади, оила даромадини таъминлайди, маҳалла ҳаётида фаол иштирок этади. Ижтимоий барқарорлик айнан шу аёллар меҳнати билан мустаҳкамланмоқда.

“Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси давлат сиёсатида белгиланган устувор йўналишларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ассоциация доирасида ўтказилаётган ўқув дастурлари, тренинглар ва менторлик лойиҳалари минглаб аёлларни тадбиркорликка жалб этди. Айниқса, ҳудудларда аёллар томонидан оилавий бизнес, хизмат кўрсатиш ва қайта ишлаш соҳаларида янги ташаббуслар амалга оширилмоқда. Бу ҳудудий ривожланиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Президентимиз мурожаатларида ёшларга бўлган ишонч ҳам алоҳида таъкидланди. Ёш аёллар рақамли технологиялар, замонавий хизматлар ва инновацион ечимлар билан иқтисодиётга кириб келмоқда. Бу йилги мурожаат мамлакат тараққиётининг аниқ йўналишларини белгилаб берди. Хотин-қизлар тадбиркорлиги эса ушбу йўналишларни амалга оширишда муҳим куч бўлиб қолаверади.

Гулнора Маҳмудова,
“Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон
аёллар ассоциацияси раиси