Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқич 1-сменаси бўлиб ўтди.
Янги 2021/2022 ўқув йили учун Президент мактабларига жами 103570 нафар талабгорнинг аризаси тасдиқланган бўлиб, улардан саралаш имтиҳонларини муваффақиятли топширган 32112 нафар ўқувчи иккинчи босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Жорий йилда Тошкент, Нукус, Хива, Наманган шаҳридаги Президент мактабларига 5- ва 6-синфга, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қарши, Навоий, Нурафшон ва Термиз шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-10- синфга қабул амалга оширилади.
[gallery-3517]
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичида талабгорлар инглиз тили ва мантиқий фикрлаш фанларидан тест топширмоқда.
Кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи 21-22 август кунлари икки сменада – 07:00 ва 19:00 да бўлиб ўтиши белгиланган.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА