Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи қачон ўтказилиши маълум бўлди
16:46 / 2024-07-23

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи жорий йил 27 июль куни 1 сменада бўлиб ўтади.

Унда тест шаклида математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа, инглиз тили фанидан грамматика (Grammar component) ва матн билан ишлаш (Reading component) бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилади. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан ташқари кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА