Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактаблари битирувчилари 100 фоиз олий таълим билан қамраб олинган
14:15 / 2023-06-22

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан Нукус, Хива, Фарғона, Қарши, Андижон, Гулистон, Нурафшон, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Термиз, Наманган ва Тошкент шаҳридаги Президент мактаблари битирувчиларини мустақил ҳаётга кузатиш ҳамда уларни битирув сертификатлари билан тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, ўтган 2019 йилдан бошлаб Нукус, Тошкент, Наманган ва Хива шаҳарларида Президент мактаблари очилди. Бугунги кунга келиб агентлик тизимида барча ҳудудларда биттадан 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби, 3 та таянч ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 166 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолияти йўлга қўйилган.  

Ўтган 2021-2022-ўқув йилининг якунларига кўра, агентлик тизимидаги 14 та Президент мактабини 92 нафар, 9 та ижод мактабини 138 нафар ва 3 та таянч ихтисослаштирилган мактабни 170 нафар ўқувчи муваффақият билан якунлаган бўлиб, 100 фоиз битирувчи олий таълим билан қамраб олинган.  

Жорий йилда 14 та Президент мактабини битираётганлар орасида халқаро тил билиш (IELTS) сертификатини қўлга киритганлар сони 326 нафарни, халқаро математика ва инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи сертификатга эга битирувчилар сони 168 нафарни, нуфузли халқаро университетларга қабул қилинганлар сони 275 нафарни, тўлиқ грант асосида қабул қилинганлар сони 18 нафарни, “Янги Ўзбекистон” университетида ўқишни давом эттириш истагини билдирганлар сони 176 нафарни ташкил этади. 9 та ижод мактабини битираётган 223 нафар ўқувчининг 192 нафари халқаро ва миллий сертификатни қўлга киритган. 33 нафари хорижий нуфузли олий таълим муассасасида таҳсил олиш бўйича таклифлар олган.  

Биргина ўтган йилда 5 та ижод мактабида қўшимча 600 ўринли ётоқхона, 300 ўринли ўқув биноси ва ошхоналар, 2 та замонавий кутубхона ва спорт заллари барпо этилди. 2022 йилда 4 та ижод мактабида олиб борилган қурилиш ва жиҳозлаш ишлари натижасида бу йил ижод мактабларига қабул квоталари 33 фоизга ошди.  

Бу йил 3 та таянч ихтисослаштирилган мактабларни битираётган 216 нафар ўқувчининг 198 нафари халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритди. Мазкур битирувчиларнинг 128 нафари нуфузли халқаро олий таълим муассасаларидан муддатидан олдин ўқишга қабул қилиш бўйича таклифни қўлга киритган.  

2022-2023 ўқув йилида ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларни 3 минг 526 нафар ўқувчи битираётган бўлса, уларнинг 486 нафари нуфузли хорижий ОТМнинг грантларини қўлга киритган. 1 минг 800 дан зиёд ўқувчи миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритган.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА