English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабига кириш учун дастлабки тест синовлари ўтказилмоқда
10:57 / 2023-07-15

Самарқанд шаҳридаги Президент мактабига 2023/2024 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи босқич тест синовлари ўтказилмоқда.

Тест синовлари Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби, Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети ва академик лицейи спорт залларида ўтказилмоқда. Маълумотларга кўра, жорий йил 5786 нафар ўқувчи Президент мактабига ўқиш кириш истагини билдирган. Шундан 5370 га яқин ўқувчи ҳужжати қабул комиссияси томонидан тасдиқланган. Тартибга кўра, талабгорлар дастлабки тест синовларида математика фанидан мантиқий тест саволлари бўйича имтиҳондан ўтказилмоқда. Дастлабки босқич тест синовларидан 480 нафар энг билимли ўқувчилар сараланиб, иккинчи босқич синовларда қатнашади.

[gallery-12788]

— Тест синовларига пухта ҳозирлик кўрилди, - дейди Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби директори Лазиз Раҳматов. - Тест жараёнларини шаффоф ва ҳаққоний ўтказиш мақсадида тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда барча зарурий чоралар амалга оширилди. Тест жараёнлари якунида барча жавоб варақалари шу ернинг ўзида махсус муҳрланиб, Буюк Британияга жўнатилади. Cambridge Assessment ташкилотида жавоблар махсус ускуналарда текширилган ҳолда натижалар эълон қилинади.

Президент мактаби биринчи босқич тест синовлари натижалари 31 июлга қадар эълон қилинади ва 31 июль куни иккинчи босқич тест синовлари бўлиб ўтади ва якунда 24 нафар ўқувчи Президент мактаби ўқувчилари сафига қабул қилинади.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА