Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактаби ўқувчилари – ҳарбий қисмда
15:06 / 2023-10-20

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Бу гал ҳарбий қисмга Термиз шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари таклиф қилинди.

Кутубхона, юрт ўғлонларининг билим-кўникмаларини мустаҳкамлашда муҳим ҳисобланган ўқув ва тренажёр хоналари, ётоқхона, ошхона... Ўқувчи-ёшлар ҳарбий қисмда мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, унутилмас таассуротларга эга бўлдилар.

[gallery-14121]

Ҳарбий қисм бўйлаб экскурсия давомида спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Президент мактаби ўқувчиларига ҳарбий либослар тарқатилди. Шундан сўнг ҳарбий либос кийган ўқувчилар дала полигонида жанговар қуроллардан ўқ отиш машқларини бажаришди. Экскурсия сўнгида “Ватанпарварлик соати” ўтказилди.

Ёш авлодда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, элу юрт осойишталиги йўлида камарбасталик ҳиссини шакллантириш мақсадлари кўзланган бундай тадбирлар ҳарбий қисмда мунтазам ўтказиб келинади.

ЎзА фотомухбири
Жонибек Қўзимуродов олган суратлар