Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат “қоғоз” тўлдириш ва мажлисларга кетаяпти
18:37 / 2023-09-26

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари маҳалладаги масъуллар томонидан алоҳида-алоҳида юритилаётгани, уларнинг вазифаларида кўп такрорланишлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

“Бешлик” зиммасига жуда кўп вазифалар юклатилгани, мутасадди раҳбарлар эса буни таҳлил қилмаётгани, аниқ иш методикаси ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

–Маҳаллага топшириқ ҳам, улардан сўров ҳам ҳаддан ташқари кўп. Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат “қоғоз” тўлдириш ва мажлисларга кетаяпти, – деди давлат раҳбари.  

Баъзи ҳолларда эҳтиёжманд аҳолининг масаласини тез ҳал қилиш учун берилган маблағларни ажратиш қарори вилоят ва туман ташкилоти, айримларида республика идорасига боғланиб қолгани таъкидланди.

Бу ортиқча бўғинларни олиб ташлаш зарурлиги қайд этилди.

 

ЎзА