Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: Маданият ва санъат соҳасида таълим сифатини ошириш бўйича жиддий ўзгариш қилиш шарт
15:10 / 2023-12-22

Давлатимиз раҳбари раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши давом этмоқда.

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади.

Хаттотлик ва миниатюра санъати таълимини амалиёт билан боғлаш мақсадида миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича ўқув ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилади.

– Яна бир муҳим масала – маданият ва санъат соҳасида таълим сифатини ошириш бўйича жиддий ўзгариш қилишимиз шарт, – деди Президент.

Мутасаддиларга мусиқа ва санъат мактаблари муаллимларининг ойлигини ошириш, ушбу мактабларнинг коммунал харажатларини бюджетдан қоплаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман олганда, маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари  2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади.

 

ЎзА