French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент камбағалчиликни камайтириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди
12:50 / 2020-01-24

Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида камбағаллик, аҳоли даромади, янги иш ўринлари яратиш хусусида фикр билдирди. Шунингдек, камбағалликдан чиқариш учун янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётгани хусусида айтиб ўтди.

Фарғона водийсининг 22 қишлоқ туманларида ўзим 1,5 йилдан буён шуғулландим. Аҳолида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бошланган лойиҳани барча ҳудудларимизда босқичма-босқич жорий этишимиз керак. Биз билардигу, лекин очиқ айтолмадик, чунки заминимиз, лойиҳамиз, таклифимиз йўқ эди, деди давлатимиз раҳбари.

Водий туман ва қишлоқларига кооперация нуқтаи назаридан 200 миллион доллар пул ажратилгани, ҳар бир банк орқали одамлар нима билан шуғулланиши кераклиги ўрганилиб, иш усулини ўргатиб, даромади кам аҳоли дунёқарашини ўзгартириб, унга мос кредит бериш тажрибаси қўлланилди.

Президентимиз бу амалиётни халқ яхши қабул қилаётганини айтиб ўтди. Бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш учун маблағ етарли эканини маълум қилди.