Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент фармони ижроси: тадбиркор учун янги имкониятлар
21:45 / 2022-05-11

Бухорода Президентимизнинг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари А.Муқимов ва тегишли бўлим бошлиқлари томонидан мазкур фармон мазмун-моҳияти, унинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, тадбирда “Усмон Шер Шамшод” МЧЖ фаолияти ўрганилди. Корхона раҳбарининг соҳага оид таклиф ва фикрлари тингланди. Маълумот учун, бугунги кунда янги лойиҳа устида иш олиб бораётган мазкур корхона ишга туширилиши натижасида 2 минг тонна ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари сақланиши ва соатига 2-2,5 тонна ҳўл мевани қайта ишлаш орқали шарбат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Зариф Комилов, ЎзА