Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент фармони аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоялашга қаратилган
20:17 / 2026-03-10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Президент фармонининг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Депутатлар ушбу фармон аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка мутлақо муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилганини таъкидлади.

Ҳужжат билан жиноят ва маъмурий қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар орқали жисмоний, руҳий ва иқтисодий зўравонлик учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилаётгани қайд этилди.

Партия ўз дастурий мақсадларида ижтимоий адолат, тенг ҳуқуқлилик ва қонун устуворлигини таъминлашни устувор вазифа деб билиши, мазкур ҳужжат айнан шу тамойилларни амалда қарор топтиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.  Унинг ижросида фракция вакиллари ҳам парламент назорати доирасида фаол иштирок этиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

М.Комилова,

ЎзА