Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент фармон ва қарорлари ижрода ва назоратда
23:47 / 2023-04-08

Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасида Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан амалий семинар ўтказилди.

Тадбир Президентимизнинг фармон ва қарорлари ижроси, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ҳамда жамоатчилик назорати хоналарининг фаолиятига бағишланди.  

Семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг марказий аппарат ходимлари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи – туман ҳокими ўринбосари вилоят перинатал маркази, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, репродуктив ва скрининг маркази раҳбарлари ҳамда барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг бошлиқлари, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосарлар, туғуруқ муассасаси раҳбарлари, кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Болалар бўлими” мудирлари қатнашди.  

[gallery-11346]

– Семинарда дастлаб Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиниканинг “Аёллар маслаҳатхонаси” ва Болалар бўлими фаолияти билан танишилди, – дейди Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Хушнуд Жалилов. – Рақамлашлаштириш ишларида электрон поликлиника, стационарлар орасидаги интеграция, “Она ва бола кластери” да ҳомиладорлар электрон баъзаси ва ҳомиладорлар маршрути, “Онконазорат хонаси”, тиббиёт бригадаларидаги дояларнинг роли ҳамда болалар бўлимидаги тор соҳа мутахассислари фаолияти юзасидан тажриба алмашилди. Шунингдек, кундузги шифохоналарда ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, оналик ва болаликни трансформация қилиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги каби устувор йўналишлар кўриб чиқилди.  

Президентимизнинг фармон ва қарорларига мувофиқ “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” тамойили асосида Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасидаги туманлараро гемодиализ, қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир хирургияси маркази ҳамда туманлараро перинатал марказларида яратилган имкониятлар ўрганилди.  

Шу билан бирга, соҳада коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Бухоро вилояти бўлими, оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамкорлигида барча туғуруқ муассасаларида, жумладан, Ромитан туманлараро перинатал марказида ташкил этилган жамоатчилик назорати хонаси фаолияти ўрганилди. Бунда ушбу жамоатчилик назорати хонасининг афзалликлари бўйича семинар иштирокчилари ва туғуруқ муассасалари раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Шундан сўнг, бирлашманинг мажлислар залида семинарнинг назарий қисми ўтказилди. Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтказилган семинар йиғилишида берилган топшириқлар  ижросини бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Семинар сўнгида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни трансформация қилиш каби устувор йўналишлар бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА